Кичик ҳалқа йўлидаги йўл ўтказгич очилди

Кичик ҳалқа йўлидаги йўл ўтказгич очилди

Пайшанба куни Тошкентда шаҳар марказини унинг шарқий қисми билан боғловчи йўл ўтказгичнинг қайти тикланган қисми очилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Ачилбой Раматов иштирок этди.

Кичик ҳалқа йўли орқали ўтувчи йўл ўтказгич қурилиши бутун ёз бўйи давом этди. 2008 йилда демонтаж қилинган йўл ўтказгичнинг қурилиши тўғрисидаги қарор Президент томонидан жорий йил баҳорида фуқароларнинг кўп сонли илтимослари асосида қабул қилинган эди.

Йўл ўтказгичнинг демонтаж қилиниши фуқароларга ноқулайликлар яратиб, айланма кўчаларда тирбандликларни келтириб чиқараётган эди.

Эски йўл ўтказгич ўрнида турар жой мавзеси қурилгани сабабли янги йўл ўтказгич эгилган қиёфа касб этди.

Яқин вақтларда жамоат транспорти йўналишларини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилиши лозим. Ҳозирча автобуслар сўнгги тўққиз йилда бўлгани каби айланма йўл бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.