Киевда “келажак светофори” ўрнатилди

Киевда “келажак светофори” ўрнатилди

Украина пойтахтидаги чорраҳага ўрнатилган тажрибавий светофорнинг ўзига хослиги шундаки, қизил-сариқ-яшил чироқлар светофорнинг устунларида ҳам ёнади. Шу тариқа нур сигналини анчагина узоқдан ҳам бемалол илғаш мумкин. Қолаверса, олдида юк машинаси тўсиб турган енгил машина ҳам светофор сигналини пайқашда қийинчилик сезмайди.

Киев ҳукумати аввал ялпи ижтимоий сўровнома ўтказиб, аҳолининг хоҳиш-иродасига кўра янгича светофорларни шаҳарга ўрнатмоқчи. Ижтимоий тармоқ аъзоларининг муносабатига қараганда янги светофор киевликларга маъқул келган.

Танқидлар ҳам йўқ эмас. Киев метроси схемасини тузган дизайнер Игорь Скляревский Вена конвенциясига асосланиб, йўл ҳаракатини бошқарадиган белги ёки бирор-бир мосламага йўлларда ҳаракатланувчиларнинг кўзини қамаштирувчи ёки диққатини чалғитувчи бирор нарса жойлаштириб кўча ҳаракатига хавф туғдириш тақиқланганини эслатди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"