Киевда Ravon R3 автомобили тақдим этилди

Киевда Ravon R3 автомобили тақдим этилди

Ўзбекистоннинг Украинадаги дипломатик ваколатхонаси кўмагида «Укр-ЎзАвто» компанияси Киевда Ravon R3 автомобили тақдимотини ўтказди, деб ёзади Daryo.uz.

Тадбир чоғида автомобиль саноати Ўзбекистон мустақиллик туфайли эришган асосий ютуқлардан бири эканлиги таъкидланди. Бундай заводларнинг қурилиши ва замонавий автомобиллар ишлаб чиқаришнинг ўзлаштирилиши ўз ривожланиш йўлида ишонч билан бораётган Ўзбекистоннинг изчил иқтисодий сиёсати муваффақияти гувоҳи эканлиги қайд этилди.

Агентлик қўшимча қилишича, «АИГ Автоконсалтинг» компанияси маълумотларига кўра, Ravon бренди Mercedes-Benz, Audi, Suzuki, Peugeot, Citroen каби русумларни ортда қолдириб, Украинада энг кўп сотиладиган автомобиллар юқори ўнлигига кирган.

Мавзу:

#Ravon

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.