Киевлик талаба эски «Запорожец»ни электромобилга айлантирди

Киевлик талаба эски «Запорожец»ни электромобилга айлантирди

Украина миллий техника университети талабаси Дмитрий Липко эски «Запорожец»ни электромобилга айлантирди. Бу ҳақдаги хабар таълим муассасасининг пайвандлаш факультети сайтида пайдо бўлди, бир қанча муддатдан кейин унга Украина ОАВ эътибор қаратди.

Талабага бундай электромобилни айлантиришга машинанинг ўзи, электр двигатель, Nissan Leaf модели аккумуляторларидан бир қисми ва контроллёр керак бўлди. Автомобилни лойиҳалаш, бўлаклаш ва йиғиш уч ой вақт олди. Бунда Липкога отаси ва «Електро–автосам» автоклуби аъзолари ёрдам бердилар.

6abc2b47ddedf5

Янгиланган автомобилнинг бир қувватланишда босиб ўтадиган йўли 50 км ни ташкил қилади. Бу масофа талабага уйидан таълим муассасасига ва у ердан уйига қайтишига етади.

Фейсбук изоҳчилари машина эгаси техпаспортни расмийлаштиргани билан қизиқишди ва бунга жавобан вақти келиб бу амалга оширилишини эшитишди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.