Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?

Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?

САВОЛ: Мен автомашинамни бошқариб кетаётган вақтимда ЙПХ ходими тўхтатиб, ҳужжатларимни сўради. Камчилик топмагандан кейин, камар тақмаганим сабабини сўради. Мен юрак ритмик бузилиш касаллиги билан рўйхатда туришимни айтиб, рўйхат дафтаримни кўрсатдим. ЙПХ ходими менга «автомашина бошқариш мумкин эмас, йўловчи ўриндиғида ўтиришим керак»лигини айтди. Унинг айтганлари тўғрими? Саволим шуки, мендек касалга чалинган инсонлар хавфсизлик камари тақмасдан автомашина бошқариши мумкинми? Агар мумкин бўлса, бу ҳақда қаердан рухсатнома олиш керак?
Маъруф Усмонов, Тошкент шаҳри.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 9-бандига кўра Конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситаси ҳаракатланиб бораётганда ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақиб олиши шарт.

Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

— автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;
— транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;
— ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган бемор йўловчилар;
— орқага ҳаракатни амалга ошираётган ҳайдовчилар;
— аҳоли пунктларида ҳаракатланишда — йўналишли такси ҳайдовчилари, таксининг орқа ўриндиғидаги йўловчилар;
— аҳоли пунктларида ташқи қисмига махсус рангли график чизмалар чизилган транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари.

Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Саволга ҳуқуқшунос Сардор Неъматжонов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.

Манба: Kun.uz

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.