"Китоб ўқиган инсон Spark минади!" — Ёшлар иттифоқи энг яхши китобхонларга автомобиль беради

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи китоб ўқиган ёшларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулини жорий қилмоқда. Яъни энг кўп китоб ўқиган ёшлар автомобиль билан рағбатлантирилади. Бу ҳақда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Ёшлар поезди” тарғибот акцияси давомида Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши масъул ходими Абдулла Асланов маълум қилган, деб ёзади Uz24.uz.

“Биз китоб ўқиган ёшларни рағбатлантиришнинг ўзига хос усулини жорий қиляпмиз. Яъни китоб ўқиган ёшлар “Спарк” минади! Хабарингиз бор, китобхонлик кўникмасини шакллантириш борасида мамлакатимизда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши кутилмоқда. Улар орасида "Энг яхши китобхон оила”, "Энг яхши китобхон мактаб", "Энг яхши китобхон маҳалла" каби лойиҳаларимиз ғолибларига автомобиль ва бошқа қимматбаҳо совғалар тақдим этишни режалаштирганмиз”, — дейди у.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.