Контрабандачилар “Мерседес”ни эшакда олиб ўтмоқчи бўлди

Контрабандачилар “Мерседес”ни эшакда олиб ўтмоқчи бўлди

Жанубий Африка Республикаси полицияси автомобиль контрабандаси билан боғлиқ ишни кўриб чиқмоқда. Бу воқеа Зимбабвье чегарасида рўй берди. 31 июль куни полициячилар Лимпомо дарёсининг қуриган ўзанида эшак ёрдамида нариги ёққа ўтказишга ҳаракат қилинган Mercedes C220 автомобилини топиб олди.

Оғир Мерседесни олиб ўтишга, афтидан, эшакларнинг кучи етмаган. Автомобиль қумга ботиб қолган. Контрабандачилар эса полицияга чап бериб яширинишга улгурган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"