“Кўринмас” бомбардимончи самолёт келаси йилда кўрсатилади

“Кўринмас” бомбардимончи самолёт келаси йилда кўрсатилади

Хитой ҳукумати H-20 стелс-бомбардимончи самолётини яратишда “мисли кўрилмаган” даражада муваффақиятга эришилганини таъкидлашмоқда. Унинг тақдимоти келаси йилда бўлиб ўтади.

Илк кўринмас–бомбардимончи самолёт 2019 йил ноябрда байрамона нишонланиши кутилаётган Хитой ҳарбий ҳаво кучларининг 70 йиллигида кўрсатилади. Шунга параллел равишда “юқори класдаги  стратегик бомбордимончи қисм”ни ташкил этиш режаси ҳам эълон қилинди. Хитойлик ҳарбийлар ҳатто янги тузилманинг эмблемасини ҳам намойиш қилишган.

Янги бомбардимончи самоётнинг тафсилоти ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақат бир нарса маълумки, у “учаётган қанот” тузилишида бўлади, худди Американинг B-2 самолётига ўхшайди. Шунингдек, хабарда айтилишича, Хитой олий қумондонлиги конструкторлардан бир марта ёқилғи қуйилгандан кейин бир йўла 8000 километрга тўхтамасдан уча оладиган самолётни кутишмоқда.

Самолётнинг прототипи 2013 йилдан буён махфий равишда синов парвозларини амал ошириб келади. Уни фойдаланишга топшириш вақти эса 2025 йил қилиб белгиланган. H-20 Хитой ҳарбий ҳаво кучларининг эскириб қолган H-6 самолёти ўрнини эгаллаши керак. Чунки  H-6 — собиқ СССРнинг Ту-16 самолётидан лицензиялашган  нусха ҳисобланади. У 1950 йилларда ишлаб чиқилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#самолёт

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.