«Кортеж» лойиҳасининг серия олди автомобилларини йиғиш ишлари бошланди

«Кортеж» лойиҳасининг серия олди автомобилларини йиғиш ишлари бошланди

«НАМИ» автомобиль ва  автомотор марказий илмий-тадқиқот институти «Кортеж» лойиҳасининг серия олди автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Мантуровнинг сўзларига кўра, ушбу автомобиллар асосини ташкил этувчи принцип ва технологиялар «Россия автомобилсозлигининг келажагини ва унинг жаҳон майдонларидаги ўрнини белгилаб беради». Машиналар эркин савдода 2018—2019 йилларда пайдо бўлиши кутилмоқда. Дастлаб йилига 150—200 нусхада чиқариладиган автомобилларни кейинчалик йилига 5000 тага етказиш режалаштирилмоқда.

«Кортеж» лойиҳаси доирасида мамлакатнинг биринчи шахслари учун автомобиллар ишлаб чиқарилади. Махсус автомобиллар линиясидан седан, лимузин, микроавтобус, кроссовер ва кабриолет ўрин олади. Машиналар устида 2013 йилдан буён иш олиб борилмоқда.

«Кортеж» лимузинлари 850 от кучига эга V12 двигатели билан жиҳозланади. Шунингдек, кроссоверга Porsche Engineering билан ҳамкорликда яратилган V-симон «саккизлик» модификацияси ўрнатилади.

Машиналарнинг дастлабки 14 таси жорий йилнинг охирига қадар Федерал қўриқлаш хизматига топширилиши кутилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.