Кўзингиз кўрмаганини ойна шипшиб туради

Кўзингиз кўрмаганини ойна шипшиб туради

Янги тизим кўзи хира ва кўрмайдиган йўловчиларга атрофни “томоша қилиш”да ёрдам беради.

“Ақлли ойна”да Feel The View технологияси ўрнатилган бўлиб, у кўзи яхши кўрмайдиганлар учун мўлжалланган Aedo стартапи билан бирга ишлаб чиқилган.

Тизим машина ташқарисидаги манзарани тасвирга олади ва олинган фототасвир кескин контрастли оқ-қора тасвирга айлантирилади. Шундан кейин махсус нур-диодлар ёрдамида тасвир автомобиль ойнасида проекцияланади.

Йўловчи машина ойнасига тегса, титрашни сезади. Кулрангнинг 225 хил туси турлича интенсивликда вибрация беради. Бундай контакт йўловчиларга атроф тасвирини гавдалантиришда ёрдам беради.

Бу ҳаммаси эмас. Тизимдаги овозли ёрдамчи автомобилнинг мултимедиа тизимига уланган бўлиб сунъий интеллект алгоритмлари ёрдамида манзарани тавсифлаб беради.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"