Криштиану Роналду автомобилларга қанча пул сарфлаган?

Криштиану Роналду автомобилларга қанча пул сарфлаган?

Кўп сонли машҳурлар каби Криштиану Роналду ҳам қимматбаҳо автомобилларга ўч. Футбол юлдузи ўз автомобиллари билан тушган суратларини Instagram саҳифасида тез-тез улашиб туради. Папаратсилар ҳам унинг айни автомобилдан тушиш онларини пойлаб туради. Хўш, футбол юлдузи умри давомида автомобилга қанча пул сарфлаган? The Daily Mail журналистлари шу билан қизиқди.

Шундай қилиб, 2003 йилда Криштиану Роналду “Спортинг” жамоасидан “Манчестер Юнайтед”га ўтганда уни Porsche Cayenneда кўришган. “Кайенна” ўша йиллари 88 минг доллар турарди. Охирги беш йил ичида Роналду талай қимматбаҳо машиналар харид қилди. Уни BMW M6, Porsche Carrera S ва Bentley GT Speed автомобилларида суратга олишди. Футболчининг тезлик иштиёқи унга қимматга тушди: 2009 йилда “Челси” билан учрашувдан сал олдин Ferrari 599 GTB Fioranoда йўл транспорт ҳодисасига йўлиқди. Дарвоқе, ўша Ferrari 260 минг доллар туради.

2009 йилда Роналду “Реал Мадрид”га ўтди. Трансфер нархи 93,4 млн еврони ташкил этиб рекорд ўрнатилди. Зум ўтмай Роналду Испанияни Audi миниб сайр қила бошлади (Audi жамоанинг ҳомийси эканлигини эслатиб ўтамиз). Роналду шундай кейин Audi RS5, Audi R8 ва Audi S8 автомобилларига ўтирди. Бироқ немис брендининг исталган русумига футбол юлдузининг қўли етса-да, янги ва янги машиналар сотиб олишдан тўхтамади. Фақат “Инстаграм”даги расмларига асосланадиган бўлсак, Роналду Mercedes-Benz S65 AMG Coupe, Mercedes-Benz AMG GLE 63 S, Range Rover Sport SVR, Ferrari F12, Porsche 911 Turbo S ва ҳатто, McLaren MP4-12C автомобилларини сотиб олган. Бундан ташқари, икки дона оқ ва қора Mercedes S65 AMG Coupe ҳамда 45 минг доллар турувчи Chevrolet Camaro SS Криштианунинг гаражидан жой олди.

Автоколлекциясининг бойлигига қарамасдан Роналдунинг икки автомобилига меҳри бўлак. Улар, шубҳасиз, икки “Бугатти”дир. 2,2 млн доллар турадиган қора Veyron ва 3,2 млн доллардан ошадиган кумушранг Chiron.

Машҳур ва бадавлат инсонларнинг мол-мулкини ҳисоблаш анъанамиздан четда қолмаган ҳолда юқорида санаб ўтилган автомобилларнинг умумий нархини ҳисобласак, камида 7 720 886 АҚШ долларига боради.

Албатта, биз юқорида Роналдунинг жамоатчиликка маълуму машҳур автомобилларини санаб ўтдик. Футбол юлдузининг одамлардан пинҳон тутилган суперкарлари бўлиши мумкин.

Аммо 7,7 млн долларнинг ўзи ҳам ҳазилакам маблағ эмас. Бу пулга кичикроқ оролча сотиб олса бўлади. Санкт-Петербург шаҳрининг йиллик даромади шундан бир оз кўпроқ, яъни 8,354 млн доллар.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"