“Куйловчи йўлинг бизга керакмас” (видео)

“Куйловчи йўлинг бизга керакмас” (видео)

Аслида “куйловчи йўл” қуришдан мақсад хавфсизликни таъминлаш эди. Агар автомобиль белгиланган тезликда ҳаракатланса, йўл мусиқа чалади.

Аммо маҳаллий аҳолидан шикоятлар кўпайиб кетганлиги сабабли Нидерландия ҳукумати куйловчи йўлни йиғиштиришга мажбур бўлди. Режага кўра автотрассада соатига 60 км тезликда ҳаракатланганда Фрисландия гимни чалиниши керак бўлган.

Бироқ инновация муаллифлари айрим тарафларини ҳисобга олмаган бўлиб чиқди. Биринчидан, узлуксиз машиналар ҳаракатлангани туфайли йўл ёнида яшовчилар туну кун гимн эшитишларига тўғри келди. Иккинчидан эса машиналар тез ҳаракатланганда мусиқа оҳанги бузилиб кетарди.

Шундан сўнг маҳаллий аҳолининг қистови билан ҳукумат “мусиқали йўл”ни йиғиштирди. Дарвоқе, бу йўл атиги бир сутка “куйлаб” турганини айтиб ўтамиз. 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"