Lada Largusнинг қувватига қувват қўшилади

Lada Largusнинг қувватига қувват қўшилади

Пойафзалга ўхшаган “Ларгус” ҳақида “АвтоВАЗ”нинг матбуот хизмати янгилик айтди. Энди Largus оиласининг барча автомобилларига ҳажми 1,6 литр бўлган 16 клапанли двигателлар ўрнатилади. Янги моторларнинг қуввати 106 от кучигача ўсади (4 о.к.га). Бундай “Ларгус”лар модернизациялаштирилган Renault узатмалар қутиси билан жиҳозланади.

Айтиш керакки, машинанинг қуввати ошгани билан нархи ошмайди. Универсал 620 440 рубл, фургон 594 800 рубл, Largus Cross нинг йўлтанламас версияси 674 900 рубл туради.

Қуйида французларнинг Renault Logan автомобилини кўриб турибсиз. “Ларгус” билан “Логан”нинг фарқини топинг.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"