“Лада”нинг энг қиммат йўлтанламаси Bronto 740 минг рубль туради

“Лада”нинг энг қиммат йўлтанламаси Bronto 740 минг рубль туради

АвтоВАЗнинг сайтида энг қиммат Lada 4x4  ҳақида маълумот пайдо бўлди. У Bronto деб аталади. Ҳа, бу адирга қийналмасдан ғизиллаб чиқадиган ўзимизга таниш “Нива”дир.

“Бронто” оддий Lada 4x4дан ғилдирак аркасининг кенглиги, тубининг баландлиги, орқа кўпригининг кучайтирилганлиги, пухта пружинаси ва амортизаторлари, ABSли тормози ҳамда бошқа жиҳатлари билан фарқланади.

Базавий комплектацияси кондиционер, олд ўриндиқлар иситкичи, электрли кўзгу, сафарбоп юкхонани ўз ичига олади. Албатта, қўшимча жиҳозларини ҳам буюртма қилиш мумкин, унда йиғилувчи чиғирдан тортиб қўшимча фараларгача бор.

Модификацияларининг нархи 676 минг рублдан бошланади. Энг зўр Bronto 740 минг рубль туради.

Bronto бошқа Lada 4x4лар каби 83 от кучига эга мотор билан жиҳозланган. Энг юқори тезлиги 137 км/соат. 18 сонияда юзга чиқади.

Апрелнинг бошида Lada 4x4нинг юбилейи нишонланди. Ўтган 40 йил сарҳисобига назар ташласак, 2,5 млн дона автомобиль ишлаб чиқарилиб дунёнинг 110 мамлакатида сотилган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"