Lada Vesta автомобили Ўзбекистонда савдога чиқарилди

Lada Vesta автомобили Ўзбекистонда савдога чиқарилди

Тошкентдаги «Sardor Avto» дилерлик марказига тегишли «Автосалон- Авторитет» савдо-кўргазма залида Россия ва Франция мутахассислари билан ҳамкорликда яратилган “Лада Веста” (Lada Vesta) автомобилининг савдосига старт берилди.

Kun.uz`нинг ойдинлик киритишича, айни Lada Vesta седани классик, комфорт ва люкс комплектацияда савдога чиқарилган бўлиб, механик тезлик узатмалар қутили намунасининг нархи 10,700 доллардан бошланади. “Автомат”ларнинг баҳоси эса 11700 дан 13400 долларгачани ташкил этади.

“Лада Веста” (Lada Vesta) — тольяттилик муҳандисларнинг француз мутахассислари билан ҳамкорликдаги шахсий ишланмаси ҳисобланади. Буткул янги платформа автомобиль узунлигини ошириш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратишга имкон берди.

“Лада Веста”нинг дастлабки намуналари седан кузовига эга бўлса ҳам, кейинчалик универсал ҳамда хэтчбеклари ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган. Lada Vesta бозорга 1,6 литр ҳажм ва 106 от кучига эга бензинли двигатель билан чиқарилади.

Манба: Kun.uz

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#LADA Vesta