Lada Vesta SW универсали конвейердан чиқарила бошлади

Lada Vesta SW универсали конвейердан чиқарила бошлади

Бугун “АвтоВАЗ” матбуот хизмати Vesta SW ва SW Cross автомобиллари конвейердан туша бошлаганини маълум қилди.

Универсаллар лаборатория ҳамда полигонларда қайта-қайта синовдан ўтказилган. Шунингдек, турли иқлим шароитлари, термокамерада -40 даражадан -55 даражагача ҳароратда синалган. Тўқнашув тестини бошдан ўтказган.

Механик ва роботлашган трансмиссияли версияларда савдога чиқарилади. Иккаласи ҳам бензинга юради.

“Авторамблер” хабар беришига қараганда, ноябр ойида Қозоғистоннинг “Азия Авто” заводида ҳам Vesta SW ва Vesta SW Cross русумларини йиғиш бошланади. Янги автомобиллар маҳаллий дилерларнинг қўлига 2018 йилнинг бошида етказиб берилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"