Лада Веста тўқнашув тестида синаб кўрилди

Лада Веста тўқнашув тестида синаб кўрилди

ARCAP дастури доирасида “Авторевю” нашрининг буюртмасига кўра Lada Vestaнинг “комфорт” тури краш-тестдан ўтказилди. 64 км/соат тезликда келиб автомобиль тўсиққа урилди.

“Авторевю” мутахассислари айтишига кўра, АвтоВАЗ вакиллари натижадан қониққан. Тўқнашув тести натижасида олд ойнаси бутун қолган ягона автомобиль Vesta бўлди. Бундан ташқари синов пайти ЭРА-ГЛОНАСС тизими ишлади: зарбдан ўн сония ўтгач, чақирувлар марказига (call center) тўқнашувнинг аниқ манзили координатаси жўнатилиб ёрдам сўралди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"