Lada Vesta ва Largus келаси йилдан газга ўтказилади

Lada Vesta ва Largus келаси йилдан газга ўтказилади

Газ ёнилғисига юрувчи Lada Vesta ва Lada Largus 2016 йилдан йўлларда пайдо бўлиши хусусида рус нашрлари хабар тарқатди.

Мутасаддилардан бирининг айтишича, 300га яқин ана шундай “Веста” ва “Ларгус” синовга чиқарилган ва сертификациялаш жараёнини ўтамоқда.

Эслатиб ўтамиз: газ-мотор ёнилғисига ишлайдиган Лада Веста шу йилнинг октябрида Петербургдаги газ форумида кўрсатилган эди. Lada Vesta CNG газга ҳам бензинга ҳам юрадиган автомобилдир. Лиқ тўлдирилган ёнилғи билан 1000 кмгача йўл боса олади. Завод инженерлари Lada Vesta CNG метанга ўтказилганида ҳайдовчи ёнилғига уч баробар кам маблағ харажат қилади, дейишмоқда.

Lada автомобилларига Тошкентдаги Lada автосалони орқали буюртма бериш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"