Lada XRAY: АвтоВАЗ Cross версиясини тайёрламоқда

Lada XRAY: АвтоВАЗ Cross версиясини тайёрламоқда

2016 йилда автобозорда тўла ўтказмали янги модель версияси пайдо бўлади. АвтоВАЗ 2016 йилда Lada XRAY – Cross модификацияланган моделни савдога олиб чиқади. Бу ҳақда ВАЗ-ТВ телеканалига “XRAY автомобиллари оиласи” лойиҳаси директори Олег Груненков гапириб берди, деб хабар қилади “Автосреда”.

“Президент (АвтоВАЗ президенти Андерссон) олдимизга қўйган вазифа – 2016 йилда иккита янги маҳсулот ишлаб чиқариш. Булар 4х2 ва 4х4 версияли XRAY Cross ҳамда 4х2 версияли Vesta Cross. Бор диққатимизни 2016 йилда ишлаб чиқариладиган ушбу икки лойиҳа устига қаратганмиз”, — дейди Груненков эфирда.

Янги автолар ҳақида батафсил тўхталгани йўқ. Аммо Lada XRAY Cross кўриниши ва кўрсаткичлари тўғрисида тахминлар бор. Lada XRAY ўтган йили Москвадаги автосалонда намойиш этилганида хэтчбек эди. Айтганча, шу йилнинг декабрида Lada XRAYни серияли ишлаб чиқариш бошланади. Келаси йилнинг февралидан эса савдога чиқади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#АвтоВАЗ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"