Lamborghini афсонавий Miura русумига бағишлаб янги суперкар чиқармоқчи

Lamborghini афсонавий Miura русумига бағишлаб янги суперкар чиқармоқчи

Жорий йилнинг августида Lamborghini янги Huracan Avioни Гонгконгда намойиш этгач, махсус суперкар яратишни режалаштирмоқда. Суперкар кўпи билан 50 нусха ишлаб чиқарилади.

Маҳаллий ОАВ дарак беришича янги машина Aventador асосида ясалади. У 50 йиллиги нишонланаётган машҳур Miura автомобили шарафига ишлаб чиқарилади. Биргина нусхада чиқарилган Aventador Miura Homage Гонгконгда 1,05 млн доллар туради. Янги суперкар Miura мухлисларини қувонтириши тайин. Қолаверса, ҳар бири харидорнинг таъбига қараб жиҳозланади.

Lamborghini суперкарига 6,5 литрли атмосферали V12 двигатель ўрнатилади. Мотор 700 от кучига эга бўлиб, бу уч сонияга бормай юз тезликка етишиш имконини яратади. Максимал тезлиги эса соатига 350 км.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"