Lamborghini қимматбаҳо тракторни тўёна қилади

Lamborghini қимматбаҳо тракторни тўёна қилади

Techno Classica кўргазмасида Klima-Lounge компанияси ва “Ламборжини” ҳамкорликда ясаган Centenario қишлоқ хўжалик машинаси намойиш этилади.

Techno Classica-2017 кўргазмаси 5 апрел куни бошланади. Бу тадбирда Lamborghini компанияси асосчиси Ферруччо Ламборжинининг юз йиллиги нишонланади ва қимматбаҳо трактор унга бағишланади.

Тўёна трактор нархи оз эмас, кўп эмас 250 минг евро туради. Албатта, трактор суперкар эмас, харидори кам, шунинг учун беш нусха тайёрланади. Икки нусхаси сотилиб бўлди. Премьера куни Ферруччо Ламборжинининг жияни Фабио Ламборжини ҳозир бўлади.

Эслатиб ўтамиз: Lamborghini даставвал қишлоқ хўжалиги машиналари тайёрлаш билан шуғулланган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ферруччо Ламборжини ҳарбий техникани қишлоқ хўжалиги техникасига айлантириш билан шуғулланган. Кейинроқ Lamborghini Trattori S.p.A компаниясини тузиб, 1949 йилда ўз тракторини ишлаб чиқарган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#трактор

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"