Lamborghini трактори 32 минг долларга баҳоланди

Lamborghini трактори 32 минг долларга баҳоланди

Италиянинг Lamborghini компанияси 1955 йилда ишлаб чиқарилган DL 25 тракторини сотувга қўйди, деб хабар қилмоқда Luxurylaunches. Ноёб техника нусхасининг нархи 32 минг долларга баҳоланган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Дизель двигателига эга трактор 26 от кучига эга. Унинг кузови қизил рангга бўялган, шасси ва зинапоялари кўк рангда.

1948 йилда асос солинган Lamborghini Trattori компаниясининг бош қароргоҳи Пьеве-ди-Чентода жойлашган.

2016 йил охирида фирма Miura автомобили ишлаб чиқарилишининг 50 йиллигини нишонлади. Шу муносабат билан 600 км.лик автопойгани ташкил этган эди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.