Land Rover Bentley Bentayga рақибини ишлаб чиқаради

Land Rover Bentley Bentayga рақибини ишлаб чиқаради

Land Rover компанияси Bentley ва Rolls-Royceга рақобатчи яратишга бел боғлаганини маълум қилди. Range Rover серҳашам версиясининг нархи 200 минг фунт-стерлинг атрофида бўлади.

Қимматбаҳо русумли авто тўғрисида батафсил маълумот йўқ, фақатгина кузови асл рангда бўлиши ва интерьери янада серҳашамлиги аён. Машинани 100 нусха ишлаб чиқарилади. Қўлда йиғилади.

Айни вақтда Range Roverнинг энг қойилмақом версияси SVAutobiography бўлиб турибди. Бу русумдаги машинани JLR Special Vehicle Operations бўлинмаси ясаган. Йўлтанламаснинг дебюти шу йили Нью-Йоркдаги автосалонда ўтган. Автомобиль радиаторининг панжараси хромланган. Харидорда тўққиз рангдаги кузовни танлаш имкони бор. Интерьерига табиий ёғочдан сайқал берилган, ўриндиқларига чарм сирилган, салонда музлатгич ва алюмин кийим илгич мавжуд.

Land Rover Буюк Британия автомобилсозлик компанияси бўлиб, ўтувчанлиги юқори автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2008 йилдан бери Tata Motors ҳинд компаниясига қарашли ҳисобланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"