Land Rover ишқибозлари, велосипедга ўтиринг

Land Rover ишқибозлари, велосипедга ўтиринг

Jaguar Land Rover автомобиль концерни янги русумдаги велосипедни тақдим этди. Марка вакилларининг сўзларига кўра, рамаси 20 дюймли енгил алюминий қотишмасидан ясалган Six Fifty Series V велосипеди фаол ҳордиқ чиқарувчилар учун жуда мосдир. Велосипедга Tektro гидравлик дискли тормозлари ва 27,5 дюймли ғилдираклар ўрнатилган.

Dynamic Pure велосипеди бўлса, қир-адирда сайр қилишга мўлжалланган. Унинг Schwalbe Rapid Rob 650B шиналари тешилишдан ҳимояланган. Яна бир русуми Dynamic Airни исталган вақтда йиғиб кўтариб кетиш мумкин.

Велосипедларга қўшимча равишда ташийдиган мослама берилади. У алюминий ва бошқа енгил материаллардан ишланган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"