Land Rover Қорбобо учун кулба ясади

Land Rover Қорбобо учун кулба ясади

Уйда совқотяпсизми? Марҳамат, “Ленд Ровэр”чилар қурган шинамгина қорбобо уйчасига киринг.

Land Rover компанияси Даниянинг LUMO меъморчилик фирмаси билан ҳамкорликда “қадрдон дўсти”нинг илтимосига кўра икки ўринли митти кулба ясади. Ёғоч кулбача Discovery Sport йўлтанламасининг юкхонасига жойлашади. Қорбобо, аниқроғи, уларнинг Санта-Клауси янги йил байрамида бу кулбани макон қилади.

Ҳаво ҳарорати -20 даражага тушгунча уйчадан фойдаланса бўлади. Кулбани ясашда табиий қарағай, кўп қатламли фанер ишлатилган. Ойналари ҳам бор.

Уйчанинг майдони 3,5 кв метр. Ўтирган ва ётган ҳолда икки катта одам сиғади. Деворларига ичкаридан қалин матолар қопланган, томида қуёш батареяси ва деворида 12 волтли розетка бор.

Land Rover кулбачани синашни 12 марта Жомолунгмани забт этган алпинист Кентон Кулдан илтимос қилди. Алпинист унинг пишиқ-пухталигини мақтади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Land Rover

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"