Lexus линейкасида янги кичик кроссовер пайдо бўлади

Lexus линейкасида янги кичик кроссовер пайдо бўлади

Париж автосалонида японлар ихчам шаҳар паркетнигини намойиш этиш тадоригини кўрмоқда.

Нишона нусха UX деб ном олган. Японлар уни расман намойиш этгунгача қаттиқ сир тутишга уринди, аммо иложи бўлмади.

Кўргазмага қўйиладиган Lexus UХ кузовида марказий устун ва орқани кўрсатувчи одатий кўзгулар йўқ. Кўзгу ўрнига видеокамерадан фойдаланилади.

Lexus маркасининг энг кичик паркетнигини келгуси йилнинг охирига қадар серияли ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"