Лифт ўрнига, марҳамат, велосипеддан фойдаланинг (видео)

Лифт ўрнига, марҳамат, велосипеддан фойдаланинг (видео)

Буюк Британия Қироллик санъат коллежининг битирувчиси “лип” этиб юқорига олиб чиқувчи мосламанинг ғайриоддий вариантини таклиф қилмоқда. Янги транспорт номи Vycle.

Vycle тепкиси бор, вертикал велосипедга, аниқроғи велосипеднинг кесиб олинган олд қисмига ўхшайди. У тик релсга маҳкамланади. Vycle лифтга қараганда анча оз жой эгаллайди, қолаверса, соғлиққа фойдали.

“Зинапоялар қўпол ва беўхшов, юқорига кўтарилишда эса одамлар улардан, умуман, фойдаланмайди. Лифт ўз навбатида катта электр энергияси талаб қилади. Менинг тизимим олтин ўрталикни топиш имконини беради”, деб ҳикоя қилди ихтиро муаллифи.

Ихтирочи, шунингдек, Vycle технологиясидан қурилишда ҳам фойдаланиш мумкинлигини айтиб ўтди. Vycle енгил бўлиб, йиғиш, бўлаклаш ва ташиш қийин эмас. Шунинг учун у кўтарма кранларга муносиб муқобил бўла олади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"