Local Motors биринчи ҳайдовчисиз электробусни кўрсатди

Local Motors биринчи ҳайдовчисиз электробусни кўрсатди

АҚШдаги Local Motors компанияси намойиш этган электрли автобус нафақат ихчамлиги, балки, ҳайдовчисиз бошқарилиши билан ҳам диққатга сазовордир. Жорий йилнинг охиригача уни умумфойдаланиш йўлларига чиқариш режалаштирилган.

Электрли автобус ўн иккитагача йўловчини сиғдиради. Даставвал бу транспорт Лас-Вегасда тақдим этилиб, сўнг икки нусхаси Флорида йўлига чиқарилади. Лойиҳа муваффақият қозонса, яна тўрт нусхаси Данияга юборилади.

Компаниядагилар айтишича, электромотор қирқ от кучига тенг қувват беради, айлантириш моменти 125 Н·м. Тезлиги пастроқ: соатига 20 км. АҚШ фирмаси электробусни тез-тез қувватлантириб туриш зарурияти борлигини камчилик сифатида тан олади, бироқ талабалар шаҳарчалари орасидаги қатновда талабаларни ташишда қўл келишини таъкидлайди.

Электробусни Local Motors мутахассислари бировнинг ёрдамисиз мустақил ишлаб чиқишди. Транспорт “IBM Watson” компютери ёрдамида ишлайди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"