Лондон канализациясидан автобус ёқилғисини топиб олишди

Лондон канализациясидан автобус ёқилғисини топиб олишди

Ювилмаган қозон-товоқда йиғилиб қоладиган ёғли қуйқани кўргансиз. Шундай чиқиндидан 130 тонна бўлса нима қилар эдингиз?

Сентябр ойида Британия пойтахтининг коммунал хизматлари канализация қувуридан “ёғли айсберг” (“fatberg”) топиб олди. Унинг вазни нақ 130 тоннага тенг. Қувурни тўсиб қўйган улкан палахса қотиб қолган ёғли қолдиқлар ва канализацияга ташланувчи бошқа чиқиндилардан иборат бўлиб чиқди. 

Аввал бунақа ёғли палахсалар ахлатхонага юбориларди. Аммо Лондон оқова сувларини тозалаш билан шуғулланувчи Thames Water компанияси ёғ қотирмасини бу сафар ёнилғи сифатида ишлатишни режалаштирди.

130 тоннали ёғли чиқиндини қайта ишлаш натижасида 10 минг литр биоёнилғи олиш мумкин. У 350та икки қаватли автобуснинг бир кунлик ёнилғиси деганидир.

Ёғли чиқиндидан ажратиб олинган болалар салфеткаси, таглиги ва бошқа нарсалар одатдаги йўл билан утилизация қилинади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#видео

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"