Лондон кўчасидан эгасиз қимматбаҳо Ferrari топилди

Лондон кўчасидан эгасиз қимматбаҳо Ferrari топилди

Нархи салкам 90 минг доллар турадиган “Феррари” бир қанча муддат кўчада турганидан устини йўсинлар қоплаган. У Лондоннинг нуфузли туманларидан бирига ташлаб кетилган. The Sun нашри ёзишича, машина 2 йилдан бери бир жойда турибди. Бу вақт мобайнида Ferrari жойидан қимир этмаган. Яқинда шаҳар ҳокимияти машинани сурғучлаб, ғилдирагини қулфлаб қўйди. Энди уни кўчириб олиб кетишса керак.

Автомобилнинг эгаси кимлиги маълум эмас.

“Феррари” шунчалик узоқ турганидан Google харитасида ҳам акс этган. Унинг остидаги асфалт эса моғорлаб қолган.

Ferrari 456 спорткупесини Италия компанияси 1993-2004 йилларда ишлаб чиқарган. Дизайни билан Pininfarina кузов ательеси шуғулланган бўлса, номидаги “456” цилиндрининг ҳажмини билдиради (см куб). “Феррари”нинг серияли автомобиллари орасида энг тезкори бўлган 456 спорткари 301 км/соат тезликкача чиқа олади. Юз тезликка эришиши учун 5,1 сония етарли.

Мавзу:

#Ferrari 456

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"