Лондонда биринчи марта электрли иккиқават автобуслар юра бошлади

Лондонда биринчи марта электрли иккиқават автобуслар юра бошлади

Лондон кўчаларига кечадан бошлаб бешта икки қаватли автобус чиқарилди. Ҳар бир электробуснинг узунлиги 10,2 метр бўлиб, йўловчиларнинг 54 нафари ўтириб, 27 нафари тик туриб кетишига шароит бор. Икки қаватли электробуснинг 345 кВт·соатли аккумуляторлари зарядламасдан 190 км йўл  босиш имконини беради. Қувватга тўйинтириш учун тўрт соат вақт кетади.

Бешта электробусни фойдаланишга топшириш маросимида шаҳар мэри ўринбосари иштирок этди. Лондон атроф-муҳит муҳофазачилари ҳавони ифлослантирмайдиган жамоатчилик транспорти қатнови экология учун катта фойда келтиришини айтиб ўтишди. Чунки Лондон ҳавоси ифлосланиш даражасига кўра дунёда юқори ўринлардан бирини эгаллайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"