Лондонда Пол Маккартнига тегишли Aston Martin салкам 2 млн долларга сотилди

Лондонда Пол Маккартнига тегишли Aston Martin салкам 2 млн долларга сотилди

The Beatles гуруҳи хонандаси Пол Маккартнига тегишли Aston Martin DB5 Лондондаги Bonhams аукцион уйи савдоларида 1 миллион 345 минг фунт стерлингга (1 миллион 812 минг доллар) сотилди. Бу ҳақда daryo.uz ёзмоқда.

Автомобиль 1964 йилда ишлаб чиқарилган. Унинг рақам белгисида (64 МAS) мазкур сана ва машҳур қўшиқчи фамилиясининг дастлабки ҳарфлари акс эттирилган.

Bonhams аукционига гуруҳ билан боғлиқ яна бир машина қўйилди. Аввалига The Beatles менежери Брайан Эпстайн, сўнг зарбчи Ринго Старр бошқарган, 1966 йилда чиқарилган Austin Mini Cooper 102 минг фунт стерлингга (138минг доллар) харидорини топди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Aston Martin

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.