Лондонда Uber’нинг одам ташиш учун лицензияси бекор қилинди

Лондонда Uber’нинг одам ташиш учун лицензияси бекор қилинди

Лондон маъмурияти Uber мобил дастурининг одам ташиш учун лицензиясини узайтирмасликка қарор қилди. Амалдаги лицензия мухлати 30 сентябрда тугайди, деб ёзади Daryo.uz.

Шаҳар раҳбарияти Uber автомобиль чақириш операторига қўйиладиган талабларга жавоб бермайди деб топди. Баёнотда айтилишича, компания жиноятчилик ҳақида хабар қилиш керак бўлган вазиятларда ўзини ёмон томондан кўрсатган, шунингдек, тиббий сертификатларни расмийлаштиришда шаффоф сиёсат юритмаган.

Бундан ташқари, компания ҳайдовчиларнинг криминал тарихини текширишда қоидабузарликка йўл қўйганликда айбланмоқда. Uber, шунингдек, Greyball технологияси назорат органлари текширувларига қарши қандай ишлатилганини тушунтириб бера олмаган.

Лондон мэри Содиқхон бу янгиликка изоҳ бераркан, инновацион хизматлар кўрсатиш мижозлар хавфсизлигига зиён келтирмаслиги кераклигини уқтирди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Uber

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.