Лондонлик киракашлар Uber интернет-хизматига қарши намойиш ўтказди

Лондонлик киракашлар Uber интернет-хизматига қарши намойиш ўтказди

Парижда француз киракашлари норозилик тариқасида иш ташлаш эълон қилганидан кўп ўтмай Лондоннинг қора таксилари кўчаларни тўлдириб ҳаракат фалажлаб қўйди. Бу ҳодиса Буюк Британия парламентининг биноси яқинида содир бўлди. Норозилик тадбирига сабаб Uber интернет-лойиҳасидир.

Расмий такси хизмати ўзининг нонини яримта қилаётган Uber интернет хизматига қаттиқ эътироз билдирмоқда. Киракашлар ҳукуматдан бу ҳолатни кўриб чиқишни талаб қиляпти.

Uber интернет хизматини 2009 йилда Америка компанияси ишга туширган. Шу номдаги мобиль илова яратилган бўлиб, у орқали машина қидириш, кира қилиш, тўловни амалга ошириш мумкин. Одатда, тўловнинг 80 фоизи ҳайдовчига, 20 фоизи Uber ҳисобига ўтказилади. Ҳаётдаги каби Uberда ҳам, кўпинча, шахсий автомобили бор кишилар киракашлик қилади. Uber хизмати 68 мамлакатда юритилади, юзага келгандан бери кўплаб давлатларда ҳуқуқий муаммоларга сабаб бўлди. Франция, Германия, Италия, Нидерландия давлатларининг такси компаниялари Uber хизматидан норозилигини билдириб келади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Uber#такси

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"