Лукойл​ АЁҚШ​ қачон ва қаерда очилиши маълум

Лукойл​ АЁҚШ​ қачон ва қаерда очилиши маълум

20 март куни Тошкент шаҳрида Россиянинг Лукойл компаниясига тегишли илк автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси ишга туширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

Маълум қилинишича, янги АЁҚШ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент ва Темур Малик кўчалари туташган қисмда жойлашган. Аниқланишича, Наврўз айёми арафасида ушбу марказ ишга туширилади. Ҳозирча нархлар расман маълум қилинмади, аммо улар тижорий шартлар асосида белгиланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Jizzakh Petrolium АЁҚШ ишга туширилгани, янгиланган нархдаги Аи-95, Аи-98 бензин турлари эркин савдода пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.