«Лукойл» Ўзбекистонда АЁҚШлар сотиб олмоқчи

«Лукойл» Ўзбекистонда АЁҚШлар сотиб олмоқчи

Россиянинг «Лукойл» компанияси яқин орада Ўзбекистонда АЁҚШлар сотиб олиш бўйича битимга эришиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзнефтмаҳсулот» компаниясида маълум қилинган, деб ёзади Kun.uz.

«Лукойл»нинг Ўзбекистонда АЁҚШлар тармоғини яратиши ҳақидаги режалари февраль ойида маълум бўлганди. Ўшанда гап UzGazOil’ тегишли АЁҚШларни сотиб олиш ҳақида кетган. Ҳозирда бу АЁҚШларнинг барчаси «Ўзнефтмаҳсулот» ҳисобида туради.

Манбанинг маълум қилишича, Россия компанияси билан музокаралар якунловчи босқичда турибди. Яқин кунларда томонлар битим бўйича якуний қарорга келишади. Битимнинг тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

«Лукойл» Тошкентда битта АЁҚШ барпо этди. Бироқ у ҳали ишга тушмаган. Агар АЁҚШ ишга тушса, ҳайдовчилар юқори сифатдаги дизель ёнилғиси, Евро-5 стандартига мос келувчи АИ-92, АИ-95 бензинларини харид қила оладилар. Эътиборлиси, АЁҚШ учун ёнилғи Россиядан келтирилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.