MAG— Россиядан янги юк машиналари ва автобуслар маркаси

MAG— Россиядан янги юк машиналари ва автобуслар маркаси

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги компания газ билан ҳаракатланувчи гибрид техникалар ишлаб чиқаришини маълум қилди. MAG русумли техникалар тўғрисида ҳақида ҳозирча маълумотлар етарли эмас. Бироқ «МАГ Мотор Компани» компаниясига 2012 йилда асос солинган бўлиб, расмий сайтида келтирилишича, MAG газда ҳаракатланадиган гибрид двигателли юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқаради. Бу эса ёнилғи сарфини 80 фоиз, хизмат кўрсатиш харажатларини 50 фоизгача камайтиради.

Бироқ унчалик машҳурликка эришолмаган компанияга бу ҳолат улкан режалар билан янги Россия маркасини рўйхатдан ўтказишга халал бергани йўқ. Ульянов вилояти раҳбарияти билан имзоланган битимга кўра, вилоятда бир вақтнинг ўзида олтита «МАГ Мотор Компани» заводи пайдо бўлади.

Биринчи босқич 2017 йилда якунига етиб, MAG Motor компанияси импорт қилинган яримйиғилган машина қисмлари асосида хорижий техникани йиғиш билан шуғуллана бошлайди. Келгусида эса 6та завод тўлиқ ишга туширилиб, MAG русумидаги хусусий юк машиналари, автобус ва микроавтобуслар ишлаб чиқарила бошланади.

2021 йилда завод тўлиқ ишга тушганидан сўнг йилига 3200 дона юк машинаси ва 700та автобус тайёрланади. Компаниянинг ишчилари сони эса 1000 нафарга етади.

Мавзу:

#MAG