Малайзияда Orange Edition ихчам кроссовери тақдим этилди

Малайзияда Orange Edition ихчам кроссовери тақдим этилди

Япон компаниясининг Малайзия бўлинмаси Mitsubishi Motors Malaysia (MMM) Mitsubishi ASX йўлтанламасининг махсус версиясини расман тақдим этди. Ихчам версия Orange Edition деб номланган. Махсус йўлтанламаснинг таши ва ичи эксклюзив тарзда жиҳозланган. Автомобиль фақат малайзияликлар учун ишланган.

Mitsubishi ASX Orange Edition 180 нусхада ишлаб чиқарилади. Машина қиёфасида ёрқин апелсин рангига урғу берилган. 17 дюймли дисклари хира қора рангдадир.

Салон ўриндиқларига қора чарм сирилган. Оёқости гиламчалари апелсин рангида. Асосий русум олд ва тўла узатмали турда ишлаб чиқарилади. Автомобиль жиҳозлари қаторига сенсор мониторли мултимедиа тизими, орқани кўриш камераси, теваракни кузатиш тизими, иқлим назоратчисини қўшиш мумкин.

Малайзияда ушбу йўлтанламасни 2 литрли бензинли двигатели билан харид қилиш мумкин. Orange Edition 150 от кучига эга.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"