Мамлакатимиз автомобилларига тезликни чекловчи тизим ўрнатилади

Мамлакатимиз автомобилларига тезликни чекловчи тизим ўрнатилади

Ўзбекистон ҳукумати автомобиллар тезлигини оширганда огоҳлантирувчи тизимни ўрнатиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб ёзди Podrobno.uz.

Бундан ташқари ўзбек автомобилларига ўрнатилиши кўриб чиқилаётган SOS тизими фавқулодда ва ҳалокатли вазиятларда масъул тузилмаларга автоматик равишда хабар беради. Бундан тизим  ўтган йилдан бошлаб Россия Федерациясида қўллаб келинмоқда.

Қолаверса, автомобилларимизга босқичма-босқич равишда ABS – тормозланишни антиблоклаш тизими, ESC – барқарорлик назоратининг электрон тизими, BAS – шошилинч тормозланганда ҳайдовчига ёрдам тизими ва TPMS – шиналардаги босимни назорат қилувчи тизимлар ўрнатилиши кўриб чиқилиши мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"