Мамлакатимизда КАМАЗ йиғилади

Мамлакатимизда КАМАЗ йиғилади

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажоновнинг маълум қилишича, “КАМАЗ” акционерлик жамияти мамлакатимизда юк автомобилларини йиғишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Россия автомобиль ишлаб чиқариш бўйича саноат кооперацияларида нисбатан қисқа муддатда яхши натижаларга эришди.

Ўзбекистоннинг Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамкорликда сермаҳсул иш юритилишига, савдо алоқалари ривожланишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз: аввалроқ Россия корхоналари Ўзбекистон бозорига киришга бир неча марта уриниб кўрган. “ГАЗ гуруҳи” эса Ўзбекистонда йўналишли такси ишлаб чиқаришни мўлжаллаган.

“КАМАЗ” компаниялар гуруҳи Россия Федерациясининг йирик автомобилсозлик корпорациясидир. “КАМАЗ” дунёнинг юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи энг катта йигирмата корхонасидан бири. Юк автомобилини лойиҳалаш, тайёрлаш, йиғиш, бутловчи қисмларини ясашдан тортиб, тайёр маҳсулотни сотиш ва унга хизмат кўрсатишгача ягона комплекс амалга оширади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"