MAN auto-Uzbekistan янги турдаги юк автомобили ишлаб чиқаришни бошлади

MAN auto-Uzbekistan янги турдаги юк автомобили ишлаб чиқаришни бошлади

MAN auto-Uzbekistan қўшма корхонаси 10 м3 ҳажмли (10 тонна) юкни орқага гидравлик узатма воситасида тушириш имконини берувчи MAN автобетон аралаштиргичини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда Kun.Uz «Ўзавтосаноат» матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Автомобиль мижозга тайёр бетон аралашмасини унинг хусусиятини сақлаган ҳолда етказиб, маҳсулотни бетон қуйиш жойига ёки қурилмасига тушириш имконини беради.

Транспорт воситаси замонавий Common Rail ёнилғи пуркаш тизимига эга кучли, аммо тежамкор MAN D20 двигатели билан жиҳозланган. Машина 16-босқичли механик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатланади. Рессорли подвескалари ҳам кучайтирилган, барабанли ABS тормоз тизими, қулай кабина ва электрон назорат тизими билан жиҳозланган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.