MAN Ўзбекистонда Lion’s Coach автобусларини ишлаб чиқаради
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Германияга расмий сафарида ўтказган ўзбек-герман бизнес форумида “JV MAN Auto-Uzbekistan” ОАЖнинг ишлаб чиқариш майдончасида шаҳарлараро қатновчи MAN Lion's Coach автобусларини ишлаб чиқаришга келишиб олинди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2018-2020 йилларга мўлжалланди.
MAN Lion’s Coach бу премиум синфга мансуб катта автобуслар сериясидир. У замонавий хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб беради.
MAN Truck & Bus юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарувчи жаҳонга машҳур немис компаниясидир.