Манба: Ўзбекистон Россиядан 12та ҳарбий вертолёт сотиб олди

Манба: Ўзбекистон Россиядан 12та ҳарбий вертолёт сотиб олди

Ўзбекистон «Рособоронэкспорт» билан республика Ҳарбий ҳаво кучлари учун 12та Ми-35 ҳужумкор ҳарбий вертолётлари сотиб олиш бўйича шартнома тузди. Бу ҳақда РИА Новости ўзининг вазиятдан хабардор манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатди, деб ёзади kun.uz.

«Ми-35 вертолётларини етказиб бериш бўйича келишувга «охирги нуқта қўйилди». Барча шартлар келишиб олинди, етказиб бериш ишлари 2018 йилда бошланади», деган агентлик суҳбатдоши.

У бу борада келишув РФ бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида амалга оширилганини айтган. Ҳозирча вертолётларни Ўзбекистонга етказиб бериш графиги тўғрисида маълум қилинмади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#самолёт

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.