Мароқанд-Навоий темир йўл участкасини электрлаштиришга 57 млн доллар йўналтирилади

Мароқанд-Навоий темир йўл участкасини электрлаштиришга 57 млн доллар йўналтирилади

Ўзбекистон Мароқанд-Навоий темир йўл участкасини электрлаштириш учун 57 млн доллар сарфлаши ҳақида Sputnik ахборот сайти хабар қилди. Маблағнинг 39,4 млн долларлик катта қисмини “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати ажратмоқда. Бу пул турли жиҳозлар, материаллар ва қурилиш-монтаж ишлари учун сарфланади. Қолган 17,6 млн долларни давлат ажратмоқда.

Лойиҳа доирасида 157,1 кмли участка электрлаштирилади, ўтиш жойлари, соқчилик постлари қурилади, темир йўл ўралади, сигнализация ва телекоммуникация тизимлари замонавийлаштирилади. Линия 2020 йилдан фойдаланишга топширилади.

Эслатиб ўтамиз: ўтган йили Ўзбекистон темир йўллари орқали 67,9 млн тонна юк, шунингдек, 21,59 млн нафар йўловчи (2016 йилга нисбатан 630 мингга кўпроқ) ташилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"