Maserati кроссоверининг қиёфаси намоён этилди

Maserati кроссоверининг қиёфаси намоён этилди

Maserati компанияси серияли ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган илк SUV шарпатасвирини (тизер) намойиш этди. Расмий тақдимот маросими икки ҳафтадан сўнг Женева Халқаро автосалонида ўтказилади.

Шарпатасвирга боқиб Maserati Levante кроссовери Kubang нишона нусхасига (концепт) жуда ўхшашини пайқаса бўлади. Кубанг 2011 йилда Франкфуртда кўрсатилган.

Levante кроссовери Quattroporte ва Ghibli билан бир хил платформада ясалади. Дастлабки маълумотларда айтилишича, русумга 3 литрли твин-турбо V6 мотор (410 от кучи) ва 3,8 литрли V8 мотор (530 от кучи) ўрнатилади. Шу билан бирга 3 литрли дизель (275 от кучи) версияси мавжуддир. Гибрид версияси ишлаб чиқарилишини ҳам эҳтимолдан соқит қилиб бўлмайди. Барча моторлар 8 поғонали автомат трансмиссия билан ишлайди.

Ҳозирча, кроссовернинг баҳоси хусусида маълумот йўқ.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"