Maserati Levante кроссовери Alfieriга ўхшайди

Maserati Levante кроссовери Alfieriга ўхшайди

Maserati компанияси Levante кроссоверини синамоқда. Чаққон сураткашлар синов пайти машинани юргизиш йўлагида суратга олдилар. 2016 йилнинг март ойида Женевадаги автосалонда кроссовер тақдимоти бўлиб ўтади. Машина эса Италиянинг Турин шаҳрида йиғилади.

Тарқалиб кетган расмларга кўра машина дизайни Alfieri концептини эслатади, ноодатий фаралари бор, радиатор панжараси кенг ва бўйи пастроқ.

Итальян конструкторлари машина 3та мотори билан тақдим этилишини тасдиқладилар. Биринчиси – бензинли V8, созламасига қараб қуввати 335 ёки 424 о.к. Иккинчиси — V8, қуввати 560 о.к. Учинчиси дизель, агрегатнинг дастурий таъминотига қараб 250, 275, 340 о.к. бўлиши мумкин. Автомобиль чиққанидан сўнг бир оз муддат ўтгач, гибрид версияси ҳам ишлаб чиқарилади. Бу муддат 2017 йилнинг иккинчи ярмига белгиланмоқда. Кутилаётган модель Porsche Cayenne S Ehybridнинг рақобатчиси бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Maserati

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"