Машҳур «Нива» муаллифи вафот этди

Машҳур «Нива» муаллифи вафот этди

Россиянинг Тольятти шаҳрида Пётр Прусов ҳаётдан кўз юмди. ВАЗ-2121 «Нива» лойиҳасининг бош конструктори 76 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда Kun.uz, «АвтоВАЗ»га таянган ҳолда.

«Петр Михайлович дунёда биринчи ташувчи кузовга эга автомобиль — афсонавий ВАЗ-2121 “Нива” лойиҳаси раҳбари эди. Ҳозирда, Lada 4×4 деб номланадиган автомобилга Россия ва хорижда ҳамон қизиқиш катта. Янада ачинарлиси, у ўзи барпо қилган автомобилнинг 40 йиллиги нишонланадиган 5 апрелга оз фурсат қолганида вафот этди. Завод уни дафн қилиш маросими билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олади», — дея баёнот берган «АвтоВАЗ» президенти Николя Мор.

Прусов ушбу автомобилсозлик заводига 1970 йилда келган. 1972 йилда уни ВАЗ-2121 «Нива» лойиҳасининг бош конструктори этиб тайинлашди. 1998-2003 йиллар мобайнида корхонанинг бош конструктори бўлиб ишлаган ва «Ока», ВАЗ-2110, ВАЗ-2123 ва Kalina моделларини ишлаб чиқаришда бевосита қатнашган.

Прусов 2017 йил февраль ойидан компания вице-президентининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.