Машина олиб қочишнинг энг оммалашган усуллари

Машина олиб қочишнинг энг оммалашган усуллари

РФ экспертлари бегона автомобилни олиб қочишнинг энг кўп тарқалган усуллари рўйхатини тузиб чиқди.

Гарчи йигирма биринчи асрда яшаётган бўлсак ҳам машина эшигини бузиб очиш ҳануз ишончли усуллигича қолмоқда. Ўғривачча эшик қулфини бузади ё бўлмаса ойнани синдириб салонга қўл узатади.

Кейин эса ўт олдириш калити билан “ишлашга” навбат. Бунинг учун ҳам кўп усуллар “кашф” қилинган: калит тешигини махсус асбоб билан бурашдан тортиб калитнинг нусхасини тиқишга қадар. Дарвоқе, машинани ҳақиқий калит билан очиб кирадиган уддабуронлар ҳам бор. Калит эгасига билдирмасдан олинади, албатта, бошқа калитга алмаштирилган ҳолда.

Хўш, замонавий автомобилларни қандай олиб қочишади? Албатта, лом билан эмас, замонавий технологиялар ёрдамга келади. Автомобиль эгаси масофали калитини машинага яқинлаштиришини кутиб туради, махсус ускуна унинг сигналини “эслаб қолади” ва машинанинг ўзи қолганида худди шунга ўхшаш сигнал тарқатади. Машина очилгач, айни шундай йўл билан двигателни ўт олдиради. Қарабсизки...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"