Машинани хавфли бошқарганлар жаримага тортилиши мумкин

Машинани хавфли бошқарганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда машинани хавфли бошқарганлиги учун жарима жорий этилиши мумкин. Бу хатти-ҳаракат “йўлдаги безорилик” атамаси билан тавсифланмоқда. Хўш, хавфли бошқарув қандай бўлади?

Бунда транспорт воситасини бошқарув қоидаларига атайлаб риоя қилмаслик, огоҳлантириш сигнал бермасдан бехосдан ҳаракат йўналишини ўзгартириш, хавфсиз бўлмаган ҳолатларда овоз бериш сигналларидан фойдаланиш назарда тутилган. Ушбу хатти-ҳаракатлар учун энг кам иш ҳақининг 1 баравардан 3 бараваргача жарима чоралари қўлланиши мумкин.

Бунга ўхшаш жарималар дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланишини айтиб ўтишимиз жоиз.

Масалан, Россияда машинани хавфли бошқарганлиги учун 5000 рубл жарима, Германияда — 3 ойга ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этиш ёки 250 евро жарима, АҚШда — 2500 доллар жарима, Японияда — ярим йил ахлоқ тузатиш ишлари, Австралияда 5500 доллар жарима ёки 3 йилга ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этиш чоралари қўлланилади.

Европанинг айрим давлатларида енгилроқ қоидабузарликлар ҳам хавфли бошқариш саналади. Масалан, бурилиш сигналини ёқмаслик, йўл четидан юриш ҳам хавфли ҳаракатланиш ҳисобланади. Чунки улар йўлдаги кишиларнинг жароҳатланиши ва ўлимига, бинолар ва транспорт воситаларининг шикаст кўришига сабаб бўлиши мумкин.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"