Маст ҳайдовчи умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Маст ҳайдовчи умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Американинг Техас штатида яшовчи Дональд Миддлтон сархуш ҳолатда рулга ўтиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди. Энг қизиғи, у машинасида ҳеч кимни босиб ўлдиргани йўқ.

Миддлтон 1980 йилдан бери тўққиз марта маст ҳолда автомобиль бошқараётиб қўлга тушган. Аксарият ҳолатларда йирик авариялар айбдорига айланган. Энг сўнгги авариясини 2015 йилнинг майида содир қилган. Миддлтон қарама-қарши йўналишга чиқиб қаршидан келаётган машина билан тўқнашган, оқибатда машинадаги 16 яшар ўспирин ўлмаган бўлса-да, айбдор воқеа жойидан қочиб атрофдаги дўконга яширинишга уринган.

Бунгача Дональд Миддлтон маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун тўрт марта қамоқда ўтирган. Бироқ жазолардан сабоқ чиқармай рулда ичишни давом эттирган. Энг охирги ҳодиса ҳакамнинг қонини қайнатди ва 56 ёшли айбланувчининг жойи қамоқ, озодликка чиққан тақдирда барибир ичиб машина бошқарган бўларди, деб ҳукм чиқарди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"